UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

ТУРАР ЖОЙНИНГ УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ЖОЙЛАРИГА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ БЎЙИЧА

ТУРАР ЖОЙНИНГ УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ЖОЙЛАРИГА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ БЎЙИЧА

 

Намунавий ШАРТНОМА 

 

Кейинги ўринларда «Бошқарувчи ташкилот» деб аталувчи «________________________» Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Бошқарув ташкилоти директори ____________________________Устав асосида иш юритувчи бир томондан, иккинчи
томондан __________ шаҳар, __________маҳалласи, ____ -уй, ____ -хонадонда яшовчи ____________________________________кейинги ўринларда «Мулкдор» деб аталадиган мазкур шартнома (контракт)ни Ўзбекистон Республикасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуни нормаларига асосан туздилар.

 

I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

1. _________ (туман) шаҳар, __________ маҳалласи манзилда жойлашган умумий майдони ___кв.м. бўлган “___“-сонли уй-жойнинг умумий фойдаланиладиган объектларини техник хизмат кўрсатиш учун далолатнома бўйича «Мулкдор» топширади, «Бошқарув ташкилоти» эса қабул қилиб олади.

2. Техник хизмат кўрсатиладиган умумий фойдаланиладиган объектлар:

таянч ва тўсиқ конструкциялар квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар;

зинапоялар;лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар;

даҳлизлар; техник қаватлар; ертўлалар; чердаклар ва томлар;

уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари;

уйларга туташ ҳудудлар ва бу ҳудудларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуна ва қурилмалар;

3. Квартиралар ичидан ўтувчи муҳандислик-техник асбоб-ускуналар ва тармоқларнинг хизмат кўрсатиш чегаралари:

Ётиқ сув қувирларигача (подводка); радиаторгача иситиш тизими, ётиқ иссиқ сув тармоғи;

 

II. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

4. «Мулкдор» қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

Мазкур шартномага мувофиқ ишлар нотўлиқ ва сифатсиз бажарилган тақдирда умумий фойдаланиладиган жойларга техник хизмат кўрсатиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш суммаси қайта ҳисоблаб чиқилишини «Бошқарув ташкилоти»дан талаб қилиш;

ишлар «Бошқарув ташкилоти» томонидан ўз вақтида бажарилмаган тақдирда ушбу ишларни ўз кучлари билан бажариш, харажатларни эса «Бошқарув ташкилоти»нинг ҳисобига ўтказиш;

умумий фойдаланиладиган жойларга техник хизмат кўрсатишга ва кўрсатилган коммунал хизматларга йўналтирилган пул маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни талаб қилиш;

«Бошқарув ташкилоти» билан келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда судга мурожаат қилиш.

Ўз мажбуриятлари муддатида бажарилмаганда ёки зарур даражада бажарилмаганда «Бошқарув ташкилоти» «Мулкдор»га муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун хизмат кўрсатиш ёки хизматлар қийматининг 1 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Ундирилган пеня миқдори ишлар (хизматлар)нинг умумий қийматидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

5. «Мулкдор» қуйидагилар мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

мазкур шартнома бўйича умумий фойдаланиладиган жойларга техник хизмат кўрсатиш ишлари бажарилганлиги, коммунал хизматлар кўрсатилганлиги учун ўз вақтида, бироқ ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай ҳақ тўлаш;

турар жойлардан техник фойдаланишнинг ягона қоидалари ва нормаларига ҳамда турар жойлардан ва уй атрофидаги ҳудуддан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ умумий фойдаланиладиган жойлардан фойдаланиш;

квартирада ёки турар жойга кириш жойларида ўрнатилган барча ўлчов приборларининг сақланиши ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, улар ишдан чиққан тақдирда бир
кеча-кундуздан кечикмай «Бажаруви»га ёзма равишда хабар бериш;

муҳандислик коммуникацияларидан тозаликга риоя этган холда фойдаланиш ва уларнинг олдини тўсиб қўймаслик ҳамда санитария ва ёнғинга қарши талабларга риоя қилишини таъминлаш;

авария вазиятида исталган вақтда «Бошқарув ташкилоти» га турар жойга кириш имкониятини бериш.

6. «Бошқарувчи ташкилот» қуйидаги ҳуқуқларга эга:

материаллар, энергия манбалари, ёқилғи ва ҳоказолар нархлари ошган тақдирда умумий фойдаланиладиган жойларга техник хизмат кўрсатиш учун ҳақ тўлаш тарифини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги таклиф билан, бироқ бир йилда бир мартадан кўп эмас, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига мурожаат қилиш;

муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўловлар суммасининг
0,5 фоизи миқдорида лекин, пеня ҳисоблаш лекин пения миқдори умумий қарздорликнинг
50 фоизидан ортиб кетмаслиги керак
;

«Мулкдор» билан келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш.

7. «Бошқарувчи ташкилот» қуйидагиларга мажбур:

турар жойдан техник фойдаланишнинг ягона қоидалари ва нормаларига риоя қилган ҳолда умумий фойдаланиладиган объектларга техник хизмат кўрсатилишини таъминлаш;

умумий фойдаланиладиган жойларни, уй ички ва квартира ички муҳандислик тармоқларини (совуқ сув таъминоти, иссиқ сув таъминоти, канализация, иссиқлик тиргаклари ва тармоқлари, том ва зинапоя катаклари) зарур ҳолатда сақлашни таъминловчи мукаммал
ва жорий тузатиш ишларини бажариш;

коммунал хизматлар (иссиқ ва совуқ сув бериш, канализация, иситиш, газ, маиший чиқиндиларни чиқариш) ўз вақтида кўрсатилишида амалий ёрдам бериш;

турар жойнинг ертўласига ва томига бегона шахсларнинг киришини тўсиш;

иш сифатининг кафолатланган даражаси ва миқдори бузилиши муносабати билан «Бошқарув ташкилоти»нинг айби билан келиб чиққан зарарларни «Мулкдор»га қоплаш;

 

7.1. «Мулкдор»дан асбоб-ускуналар носозлиги тўғрисида ёзма буюртма тушганда:

а) совуқ ва иссиқ сув таъминоти ва иситиш асбоб-ускуналарини 4 соатдан кечикмай тузатиш;

б) томдан чакка ўтишини бир кеча-кундузда тузатиш (об-хаво шароитидан келиб чиқган холда);

в) умумий фойдаланиладиган жойлардаги электр ускуналари носозлигини 1 кеча-кундузда тузатиш;

г) авария тусидаги носозликни дарҳол тузатиш;

7.2. Олдинги йил учун шартноманинг бажарилганлиги тўғрисида ҳар йили умумий йиғилишда ҳисобот бериб бориш;

7.3. «Мулкдор» учун ўз молия-хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги, умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича кўрсатилаётган хизматлар ҳамда бажарилаётган ишлар ҳақидаги, хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги, уларнинг қиймати ҳақидаги ахборотдан эркин фойдаланиш имконияти билан таъминлаши шарт.

 

III. МАЖБУРИЙ БАДАЛЛАР МИҚДОРИ ВА УЛАРНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

 

8.1.Мулкдорнинг умумий харажатлар бўйича ҳар ойлик мажбурий бадали миқдори «Бошқарувчи ташкилот» томонидан ҳар йили «Бошқарувчи ташкилот» аъзолари умумий йиғилиши тасдиқланиш режаси ҳамда Бошқарувчи ташкилот даромадлари ва харажатларининг йиллик сметаси асосида ҳисоблаб чиқилади.

Жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Бошқарувчи ташкилот 2 кун муддатда «Мулкдор»ни «Бошқарувчи ташкилот» аъзоларининг умумий йиғилиши тасдиқлаган ҳар ойлик мажбурий бадал миқдори ҳақида хабардор қилади.

8.2. Мулкдорларнинг ҳар ойлик мажбурий бадаллари Бошқарувчи ташкилотнинг ҳисоб рақамига жорий ойнинг 10-кунидан кечиктирмай, «Бошқарувчи ташкилот» тайёрлаган тўловнома асосида тўланади.

8.3. Йил давомида ҳар ойлик мажбурий бадаллар миқдори «Бошқарувчи ташкилот» аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра ўзгартирилиши мумкин.

8.4. «Бошқарувчи ташкилот» Бошқарувчи ташкилот аъзолари умумий йиғилиши қарори билан умумий мулкни мукаммал таъмирлаш ёки умумий мулкни сақлаш билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун мақсадли мажбурий йиғим белгилаши мумкин.

Мақсадли йиғим «Бошқарувчи ташкилот» аъзолари умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда ва муддатда тўланади.

8.5. Агар амалда қилинган умумий харажатлар умумий мулк мулкдорлари томонидан тўланган бадаллар суммасидан ошиб кетса, «Мулкдор» харажатларнинг тўланмаган суммасидаги ўз улушини «Бошқарувчи ташкилот» хабарномасини олган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида тўлайди.

Агар умумий харажатлар бўйича амалда қилинган харажатлар умумий мулк мулкдорлари томонидан тўланган суммадан кам бўлса, маблағларнинг фойдаланилмаган қисми умумий мулкни келгусидаги таъмирлаш ишларига йўналтирилади.

IV. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ

9.1.Ушбу шартнома шартларини бажариш бўйича барча эътирозларни Тарафлар ёзма тарзда расмийлаштириши ва шахсан ваколатли шахсга тилхат орқали топшириши ёки иккинчи Тарафга буюртма хат орқали етказиши керак.

9.2. Ушбу шартнома бўйича Тарафлар ўртасидаги низолар «Мулкдор» билан «Бошқарув ташкилоти» ўртасидаги музокаралар йўли билан ва/ёки агар «Бошқарувчи ташкилот»
— уйдаги турар жой мулкдорлари йиғилишида ҳал қилинади, келишувга эришилмаса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судда ҳал қилинади.

 

V. ШАРТНОМА МУДДАТИ

 

10. Мазкур Шартнома 202_ йил «_____» _________дан 202__йил «____»___________гача муддатга тузилди.

10.1.Мазкур Шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради.

10.2. Мазкур Шартнома шартлари, агар ушбу ўзгаришлар учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказмаса, томонларнинг келишувига биноан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин.

10.3. Шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилди.

Бир нусха «Мулкдор» да иккинчи нусхаси «Бошқарув ташкилоти»да қолади.

 

VI. Тарафларнинг реквизитлари

 

«Бошқарув ташкилоти»

 

«Мулкдор»

Манзил:_____________________
____________________________
Банк ҳисобрақами:___________
МФО_________________________
Солиқ тўловчининг идентификация рақами______________________

 

Манзил:_____________________ ____________________________
 

Паспорт серияси:___________

ИНН рақами_________________________