UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВАЗИРЛИГИ МУТАСАДДИЛАРИ МАРҒИЛОНДА

Фарғона вилоятида марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини тубдан яхшилаш, иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш, ресурсларни тежовчи замонавий технологияларни жорий этиш, аҳолини иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув билан таъминлаш сифати ва даражасини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Равшан Жўраев бошчилигидаги делегация Фарғона вилоятида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириш ҳамда лойиҳаларни ўз вақтида сифатли бажарилишини назорат қилиш мақсадида, Марғилон шаҳрига ташриф буюрди.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 28 декабрдаги қарорига асосан, Марғилон шаҳридаги “Гулистон”, “Зуҳро”, “Милтиқсоз”, “Чилонзор”, “Саховат” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 130 та кўп квартирали уйларнинг 5711 та хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини марказлашган иссиқлик энергиясини яхшилаш бўйича улкан лойиҳа амалга оширилмоқда.

130 та кўп квартирали уйларнинг ички иссиқлик тизимларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, ички иссиқлик тизими мавжуд бўлмаган хонадонларни аниқлаш ва уларга фоизсиз ссуда бериш орқали ички иссиқлик тизимини қуриш бўйича ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, мазкур лойиҳанинг бош пудратчиси бўлган "Кўчма колонна-017" МЧЖ раҳбарига қурилиш - монтаж ишларини янада жадаллаштириш орқали жорий йил 1 октябрь кунига қадар барча ишларни якунлаш юзасидан топшириқлар берилди.

Шу куннинг ўзида махсус штаб ташкил этилди. Штабга вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, тижорат банклари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда қатор корхона ва ташкилотларнинг масъул ходимлари жалб этилиши белгиланди.