UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

Уй-жой фонди инспекцияси томонидан  жорий йилнинг 1 чорагида  кўп қаватли уйлардаги жами  150  та  ертўла ўрганилган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги “Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 648-сон қарорига мувофиқ, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой фонди инспекцияси томонидан  жорий йилнинг 1 чорагида  кўп қаватли уйлардаги жами  150  та  ертўла ўрганилган.


      Ўрганиш жараёнида  кўчмас мулк эгалари ва тадбиркорлар томонидан  ўзбошимчалик билан қайта режалаштирган, муҳандислик-коммуникация тизимлари жойлашувини ўзгартирган, ертўладан фойдаланиш тартибини бузган, санитария қоидаларига риоя қилмаган  ва  бошқа қурилмалар ўрнатилиши  ҳолатлари аниқланиб, ҳуқуқбузарларга ертўлани аввалги ҳолатига қайтариш бўйича бажарилиши шарт бўлган мажбурий кўрсатмалар берилган. 
     Шундан,  50 та ертўла ҳуқуқбузарлар ҳисобидан аввалги ҳолатига қайтарилган, 65 таси бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Қонуннинг 159-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.  Қолган 35 та  ҳолат бўйича тушинтириш ишлари олиб борилмоқда.