UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Миробод туманидаги “Парвона” маҳалласида бўлди

  Ушбу маҳалладаги қурилиш-ободонлаштириш ишларига вазирлик бевосита масъул саналади.

У ерда МФЙ биноси, болалар футбол майдончаси ҳамда турли аттракционлардан иборат яна битта майдонча, workout қурилмоқда.

Шунингдек, шу кунгача маҳалланинг иккита кўчасига 560 метр ичимлик сув тармоғи янгидан тортилди.  Шу ойнинг ўрталаригача бу кўрсаткични 700 метрга чиқариш режалаштирилган. 
     Вазир Шерзод Ҳидоятов маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди. Мутахассиларга ишларни сифатли бажариш бўйича кўрсатмалар берди.