UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Озода Жўраева пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида бўлди

Аҳолидан келиб тушган мурожаатларга асосан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Озода Жўраева пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани Феруза мавзеси 34-сон кўп қаватли уйда бўлди.


 Маълум бўлишича, мазкур кўп қаватли уй 3 ой илгари "Мустақил уй сервис коммунал" бошқарув сервис компаниясига ўтказилган, аммо компания томонидан ҳеч қандай амалий иш олиб борилмаган. Озода Жўраева кўп қаватли уйнинг ертўла қисмига тушиб, ертўла ҳақиқатан ҳам  аянчли ҳолатда эканини кўрди. 



       Чиқиндилар уюми ва қувурлардан сизиб оқаётган сув кўп қаватли уйда санитария ва гигиена нормалари бузилганлиги ва  зарарли ҳашоратларнинг кўпайишига олиб келган. 
       Аҳолининг таъкидлашича, улар томонидан мажбурий бадал (квартплата) ўз вақтида тўлаб келинмоқда.


- Бизга кўп нарса керак эмас, фақат шу ертўлаларимизни тозалаб, таъмирлаб беришса бўлди. Ундан чиқадиган бадбўй ҳид ва ҳашоратларга чидаш қийин - деди фуқаролардан бири. "Мустақил уй сервис коммунал" БСК дан келган вакил Озода Жўраева ҳамда аҳолининг эътирозларига жўяли жавоб қайтара олмади. 
      Муҳокамалардан сўнг, аҳолининг ҳақли эътирозлари асосида  массивдаги 34-сон кўп қаватли уй  "Сифат коммунал" бошқарув сервис компаниясига ўтказилди. Ҳозирда ушбу кўп қаватли уйнинг ертўласида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.