UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

ВАЗИР ОВОЗ БЕРДИ

 

ВАЗИР ОВОЗ БЕРДИ

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов хориж сафарида бўлиши боис 894 сайлов участкасига ариза билан мурожаат қилди ва 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ўз ҳуқуқидан фойдаланиб, муддатидан олдин овоз берди.

Маълумот учун, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31 моддасига кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга уч кун қолганида тугалланади. Демак, 2021 йил 14-20 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади.