#коммунал_ҳайъат
Айни дақиқаларда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов раҳбарлигида вазирлик ҳайъатининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ўз ишини бошлади. Йиғилишда жорий йил I чорак якуни билан соҳада амалга оширилган ишлар натижадорлигини муҳокама қилиш, шунингдек, мавжуд муаммолар, бажарилиши лозим бўлган энг муҳим йўналишлар ҳамда устувор вазифаларни белгилаб олиш кўзда тутилган.
Ҳайъат мажлисида вазирликнинг марказий аппарати, бошқарма бошлиқлари, тизим ташкилотлари ҳамда ҳудудий бошқармалар масъуллари иштирок этмоқда.