UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Раҳбарият чиқиш ва баёнотлари

ВАЗИРНИНГ ЧИМБОЙЛИК ЁШЛАР БИЛАН ОНЛАЙН МУЛОҚОТИДАГИ НУТҚИ

Ассалому алайкум чимбойлик ёшлар!

Аввало, шуни таъкидлашим керакки, сизлар билан
юзма-юз суҳбатлашишни режалаштиргандик. Аммо вазият тақозоси билан шундай бўлди. Лекин Қарақалпоғистонга борганимда албатта Чимбой туманига бориб сизлар билан жонли мулоқот ташкил қиламиз.

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар берилаётган катта эътиборга ўзингиз ҳам гувоҳ бўлиб турибсиз.

2017 йилда Ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан
30-июнь – “Ёшлар куни” этиб белгиланганлиги сиз ёшлар учун ўзига хос қувончли байрам бўлиши билан бирга, сизларни янада юксак марраларга чорловчи беқиёс рағбат бўлди.

Президентимиз иштирокида ўтган йили декабрь ойида илк бор Ўзбекистон ёшлари форуми ўтказилгани ва 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкаслаш йили деб эълон қилингани Сиз ёшларга бўлган эътибор бугун давлат сиёсати даражасида эканини такрор ва такрор исботлайди.

Республикада ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида 2017 — 2020 йилларда 50 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилингани фикримизни яққол тасдиқлаб турибди.

Бугунги кунда ёшлар билан ишлаш бўйича янгича тизим – “Ёшлар дафтари” жорий этилди. Ёшларнинг муаммолари, таклифлари ва истаклари “маҳаллабай” ўрганилмоқда. Бугунги учрашувимизда ҳам сизларни қизиқтираётган масалалар ва таклифларингизга бафуржа тинглаймиз.

Ҳозирда мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш, уни инновацион асосда ривожлантириш, замонавий ва креатив фикрлайдиган, ҳар қандай вазиятда ҳам масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган,
ғайрат-шижоатли ёш кадрларга давлат ва жамият бошқарувида муҳим вазифаларни ишониб топширилмоқда.

Бугунги кунда Ҳаракатлар стратегияси доирасида “Ёшлар – келажак бунёдкори”, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ақлли шаҳар” каби кенг қамровли дастурларни амалга оширишда айнан сиз каби ташаббускор, ҳар бир масалага янгича ёндашадиган ўғил-қизлар фаол иштирок этаётгани, ҳеч шубҳасиз, барчамизни хурсанд қилади.

Ишонаман, бундай улкан бунёдкорлик жараёнлари ёшларимиз илгари сураётган лойиҳа ва ташаббусларни юзага чиқаришда, уларнинг эл-юртимизга фидойи раҳбар ва мутахассис, ҳақиқий шахс бўлиб шаклланишида беқиёс ўрин тутади.

Хусусан, уй-жой коммунал соҳа ривожида ҳам малакали кадрлар бугун сув ва ҳаводек зарур. Чунки соҳани ислоҳ қилишда қатор дастурлар, чора-тадбирлар ишлаб чиқилгани билан белгиланган вазифаларни амалга оширувчи муносиб мутахассисларсиз кўзланган натижаларга эришиб бўлмайди.

Бугунги шиддаткор замон барчамиздан замон талабига мос равишда ҳар томонлама етук ва салоҳиятли бўлишни талаб этади. Чунки, ҳозирда тамал тошлари қўйилаётган Янги Ўзбекистоннинг келажаги айнан мана шундай ёшларники.

Сўзим сўнгида, сиз ёшларга ота-оналарингиз,
устоз-мураббийларингиз, халқимизнинг сизлардан кутаётган
орзу-умидларини рўёбга чиқариш йўлида асло чарчаманг дейман.

Ўқиш-ўрганиш, доимий изланиш, илм-фанга, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаш доимо ҳамроҳингиз бўлсин!

Сизларнинг ҳар бирингизга эл-юртимиз фахрланадиган, муносиб фарзанд, ҳақиқий инсон бўлиб камол топишингизни тилайман.

Барчангизни яқинлашиб келаётган Ёшлар куни билан яна бир бор самимий табриклаб, сизларга янги ютуқлар, бахт ва омад тилайман!