UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Ишонч телефони
(+99871) 234-11-03
Электрон манзил
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Вазирга таклиф
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

ЁШЛАР КЕЛАЖАГИМИЗ

  Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Назиржон Назиров Самарқанд шаҳрида бўлиб, у ерда жойлашган Президент мактаби ўқувчилари билан учрашди.


     Самимий руҳда бўлиб ўтган учрашувда вазир ўринбосари коммунал соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталди. 



      - Сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий қўллаб- қувватлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор бериляпти. Биз соҳага замонавий технологияларни жалб этиш ҳамда тизимни

рақамлаштириш бўйича қатор ишларни амалга оширяпмиз. Бу борада сиз ёшларнинг билимингиз ва ташаббусингизга суянамиз. Коммунал соҳага сиздек билимли ёшлар зарур, -  деди Назиржон Назиров.
      Маълумот ўрнида, вазир ўринбосари Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари билан ҳам учрашган  эди.