UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ёшлар сиёсати

ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ БОРАСИДА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВАЗИРЛИГИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЧОРА ТАДБИРЛ

 

 

Бугунги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида
3 минга яқин ёшлар фаолият юритмоқда.

Шулардан 1 453 таси олий маълумотли ёш ходимлар бўлса,
90 таси магистратура мутахассислигига эга ёш ходимлар ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида 2021 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар Дастури тасдиқлан бўлиб, жорий йилда ёшлар билан ишлаш ушбу дастурга асосан амалга оширилади.

Дастурга асосан раҳбарият ва ёшлар ўртасида мунтазам учрашувлар ташкил этиш асосий вазифалардан бири этиб белгиланган. Бу борада ёшлар билан очиқ мулоқотларни ўтказиш бўйича мўлжалланган график-режалар ишлаб чиқилган.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири жорий йилнинг 25 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида, 1 июнь куни Бухоро вилояти Қоракўл туманида ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказди.

Графикга асосан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири жорий йилнинг 12 июнь куни Наманган вилояти Косонсой туманида, 7 июль куни Тошкент вилояти Бўка туманида ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиши режалаштирилган.

Ташаббускор, зарур билим ва кўникмаларга эга ёш ходимларни лавозим поғоналарини ўстириш тизими жорий қилинган. Бугунги кунда
174 та ёш ходим юқори лавозимларда фаолият олиб бормоқда.

2019-2020 йилларда 48 та ёш ходим вазирлик тавсияномаси билан олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган.

Бу йилда яъна 50 та ёш ходимга тавсиянома бериш режалаштирилган.

Бугунги кунга қадар 18 та ёш ходим “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.