UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

Жаҳон банки Андижон шаҳрининг иссиқлик таъминотини реконструкция қилиш учун $36 млн ажратади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятидаги фаоллар билан йиғилишда маълум қилди.

«Бу йил Жаҳон банки иштирокида қиймати 36 млн доллар бўлган „Андижон шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва самарадорлигини ошириш“ лойиҳасини бошлаймиз. Лойиҳа доирасида 3 та янги қозон ва 24 километр иссиқлик узатиш тармоқлари қурилади, 271 та кўп қаватли уй ва 32 та ижтимоий соҳа объектида алоҳида ишлайдиган иситиш ускуналари ўрнатилади», — деди президент.