UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

Жондор куз-қиш мавсумига тайёр

 

Бухоро вилояти Жондор туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, уни беталофат ўтказиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, хусусан, тумандаги кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

— Бугунги кунда туманда жами 35 та та кўп қаватли уй мавжуд бўлиб, уларнинг 16 таси 1975 – 2000 йилларда қурилган, 19 таси эса 2017-2021 йилларда барпо этилган, – дейди туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Ҳамро Шодиев. — Мазкур уйларга хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати хизмат кўрсатиб келмоқда. Туманда ўтган 2017-2020 йиллар давомида 24 та уйнинг том қисми янгидан шифер қилинди, 6 та ҳожатхона янгидан қурилиб, 1 таси капитал таъмирланди, 72 та кўча ёритиш чироқлари ўрнатилди, 5 та болалар майдончаси янгидан қурилди, 3 минг 200 квадрат метр бетон пиёдалар йўлаги қурилиши амалга оширилди.

Жорий йилда “Жондор” ва “Беруний” ширкатлари томонидан жами 4 миллион сўм маблағ эвазига туманнинг “Навгади” маҳалла фуқаролар йиғини Маҳмуд Торобий кўчаси ҳудудидаги уйларнинг олдидаги болалар майдончаси таъмирланди. “Пахтакор” маҳалласи “Теракзор” кўчаси ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг олдида 50 миллион сўм эвазига янгидан болалар майдончаси қурилиб фойдаланишга топширилди. Шунингдек, уйларнинг 8 та кириш йўлаклари ва 1 та уйнинг фасад қисмини таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Ҳозирги кунда “Зарафшон” маҳалласи Маҳмуд Торобий кўчаси ҳудудидаги 68/1, 68/2, 68/3 уйларнинг фасад қисмини ҳамда 12 та кириш йўлакларини капитал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Бундан ташқари жорий йилда 7 та уйларнинг фасад қисми ва 24 та кириш йўлакларини ва 1 та уйнинг том қисмини таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган.

Туман ҳудудидаги кўп қаватли уйларни таъмирлашга мўлжалланган дастурга асосан 2022-2023 йиллар давомида босқичма-босқич туман ҳудудидаги 17 та кўп қаватли уйларнинг фасад қисмини ва 51 та кириш йўлакларини таъмирлаш ҳамда 24 та кўча ёритиш чироқларини ўрнатиш режалаштирилган.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида, тумандаги барча кўп квартирали уй-жойларнинг ҳар бир хонадони хатловдан ўтказилиб из-гази ва электр энергиядан хавфсиз фойдаланиш ва турли хил кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, 2021-2022 йил куз-қиш мавсумини кўнгилдагидек ўтказишга қаратилган зарур барча ишлар амалга оширилган.